Аллоҳ таолонинг Ўзи суйган бандаларига ёрдами
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг авлодидан бўлган Абул Аббос Бакрий айтади: «Илм сафари тўрт Муҳаммад - Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Наср Марвазий, Муҳаммад ибн Ҳорун Руёнийларни Мисрда учраштириб, уларни бир жойда жамлади. У ерда бир муддат яшагач, озиқ-овқатлари тугаб қолди. Оч-наҳор кун кечириб, ҳатто тик туришга ҳам мадорлари қолмади. Очлик уларга ўз ҳукмини ўтказиб, ҳолдан тойдирди. (Шу ҳолда ҳам кундузи дарс олишга овора бўлган бу зотлар) бир кеча ўша тунайдиган манзилларида тўпланиб, барчалари бир овоздан ўзаро қуръа ташлаб, қуръада исми чиққан киши одамлардан тиланчилик қилиб, шериклари учун таом топиб келади, деган фикрда тўхтадилар. Қуръада Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайманинг исми чиқди. Шунда шерикларига: «Менга бироз вақт беринглар, таҳорат қилиб, истихора намозини ўқиб олай», деди-да, тезлик билан намоз ўқиш ҳаракатига тушди. Оч-наҳор ҳамхоналари бир шамнинг атрофида китоб мутолаа қилиб ўтирган эдилар. Кутилмаганда, эшик тақиллади. Эшикни очиб қарасалар, Миср волийсининг қул ходими турар эди. У уловидан тушиб: «Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Наср бўласиз?» деди. «Ана у», деб кўрсатишди. Шунда ходим ичига эллик динор солинган ҳамённи унга берди. Сўнг: «Муҳаммад ибн Жарир қайси бирингизсиз?» деди. Улар: «Мана бу», дедилар. У ичига эллик динор солинган иккинчи ҳамённи олиб, унга берди-да, сўрашда давом этиб: «Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма ким?» деди. Улар: «Ана у, намоз ўқияпти», дедилар. У намозини ўқиб бўлгач, унга ҳам эллик динор солинган ҳамённи берди. Сўнг: «Қайсингиз Муҳаммад ибн Ҳорунсиз?» деди-да, унга ҳам бир ҳамённи тутқазди ва бу ҳолатни изоҳлаб шундай деди: «Кеча амиримиз қайлула уйқусида туш кўрибдилар. (Унга бир киши) Анави Муҳаммадларнинг ҳоли абгор, очликдан биқинлари ёпилиб, қовурғалари бир-бирига ёпишиб кетди-ку! Улар очлигини бировга ошкор қилишмайди. Шу боис уларнинг аҳволидан бирор киши хабардор эмас», дебди. Шунинг учун амиримиз сизларга бу ҳамёнларни юбордилар ва (илм олиш учун шу ерда қанча вақт турсангиз, бу вақт ичидаги барча таъминотингиз ўз зиммасида эканига) қасам ичиб, қачон маблағлари тугаса, мени хабардор қилишсин», деб буюрдилар».
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
@yunusalioxund