Бир куни илон дурадгор устахонасига кириб уёқ-буёққа ўрмалай бошлади. Ерда ётган арра устидан судралиб ўтган эди, енгилгина жароҳат олди. Илон бундан ғазаби келиб, унга жавоб қиламан деб аррани тишлаган эди, оғзининг атрофидан қон оқиб чиқди. Илон менга арра ҳужум қилмоқда, ўлимга тўқнаш келдим шекилли, деб ўйлаб, унга кучли жавоб қайтармоқчи бўлди. Аррага ўралиб, ўзининг одатига кўра бор кучи билан бўғган эди (кесилиб, бўлиниб кетди) ўз ҳаётига нуқта қўйди...
Биз ҳам ғазабимиз келган пайтда бошқаларга жароҳат етказишга ҳаракат қиламиз. Бироз вақт ўтгач ўзимизни жароҳатлаганимизни ҳис қиламиз.
Ҳаёт гоҳида ҳодисаларга ва баъзи одамларнинг қилиғига, ишига ва сўзига бефарқ бўлишни талаб қилади. Ҳамма нарсага ҳам жавоб қилавериш тўғри эмас. Гоҳида жавоб беришингиз сизга зарар келтиради ёки ҳалок қилади...