"Шу аммамга - шу поччам"23 август куни ижтимоий тармоқлардаги фаол қатлам 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентларнинг саводсизлигини муҳокама қилишмоқда. Кимдир болаларни ношудга чиқарди, баъзилар саводсизликка йўйди, айримлар ХТВ ва унинг жойлардаги раҳбарларини айблади, ишдан бўшатилиши кераклигини таъкидлашди. Лекин "Шу аммамга - шу поччам" деган нақлни ҳеч ким эсга олмади.
Биринчидан, мактабларда таълим сифати тушиб кетди, деймиз! Хўш, бунга ким айбдор? Балки ўзимиз эмасми? Масалан, боламиз озгина мактабдан норози бўлиб, хархаша қилиб келса, дарров унинг олдига тушиб, ўқитувчини дарс жараёнида ўқувчилари олдида ким унинг обрўйини ер билан битта қилмоқда? Эҳтимол, шундан кейин ўқитувчилар ҳам жаҳл устида номига (кун ўтиши учун) мактабга келиб, яхши гапириб, дарсини ўтяптимикин? Шу ҳолатдан кейин, дарс сифати тушиб кемаяптимикин, шунда...
Олдинлари ўқитувчилар бизни уришарди, бироқ уйга айтиб келмасдик. Оримиз, қатиятимиз кучлилик қилган, шекилли.Иккинчидан, 2-3-синф боласидан тортиб битирувчи синфгача деярли барча (60-70%) ўқувчиларнинг қўлида энг сўнгги русумдаги "Смартфон" қурилмаси бор. Энди бола телефонсиз яшолмаяпти. '
Пабже', 'Контр', 'Плес тейшин'га меҳр қўймоқда.
Инстаграмда, ютубда соатлаб ўтирволиб, машҳурларнинг историясини кўриш учун олтинга тенг вақтини беҳудага сарфламоқда. Дарс қилиш, уйга вазифани бажариш, шеър ёдлаш, бадиий асар ўқишни унутиб қўймоқда.
Бу ҳолатда ҳам, энди ўқитувчи айбдорми? Ё улар ўқувчиларга телефон олиб беришяптими? Балки мактаб директори ёки Халқ таълими мудирини ишдан олармиз? Унда нима ўзгариб қолади.
"Эски ҳаммом - эски тоз". Дейлик, янги раҳбар келади, у ҳам ноилождан яна шу зайлда ишлайверади, тамом.
Мана, шунча савол. Қани ким бунга конкрет жавоб беради. Бу ҳолатга қанақа ечим топсак бўлади?.. Ҳозирча сукунат ҳукмрон.
П/с: ҳаммаси шахсий фикрим. Қўшилиш-қўшилмаслик ўзингизга ҳавола.
👉T.me/Jurnalistmaxmudoff