#ибрат
БУ ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ...
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажараши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Шифокор сўради:
– Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берсачи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, – деди шифокор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрнику тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...
Yangi Keles