Йиглама дил


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Реклама бериш учун :
@Reklama_narxlari_kanali
У дунёда хам бу дунёда хам обрўйингиз баланд бўлишини истасангиз, ниятда хам амалда хам ҳалол бўлинг азизлар!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ.
🕌

Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».

Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.
Банда: «Малики явмиддин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.
Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.

Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир.)

Йиғлама дил

2.5k 0 134 4 30

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бировларни хаётини орзу қилманг. Сабаби…

Рано Муминова

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гўзаллик, боққан нарсада эмас, боқишингда (нигоҳларингда) бўлмоғи лозим.
Гўзал бўлган, юз кўзи билан кўрганинг эмас,
Кўнгил кўзи билан кўрганингдир.

✍️ Мавлоно Жалолиддин Румий

Окшомингиз хайрли бу́лсин 🍃💦🍃

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Зам зам суви хакида маълумот.

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
# мотивация

Тажриба шуни курсатадики, муваффакиятга кобилиятлардан кура купрок тиришкоклик билан эришилади.
Уз ишига жону-жахдини бериб ишлаган голиб болади.

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📼 360p, 💾 18.7MB, @Gozilla_bot

@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Баъзан ҳеч нарса ёқмай қолади... ҳаётнинг завқи тугаб қолгандек. Ўзинг бошқаларга дунё ўткинчи, сиқилма! -деб насиҳат қилганинг учун сиқилганингни бошқаларга билдира олмайсан ҳам. Эҳҳҳ... буларнинг барчасини сабаби эътиборсизликдан, меҳрсизликдан. Устозларинг насиҳат қилади, аҳли илм шижоаътли бўлиши зарур, сабрли бўлиши керак. Бировни кўнглини биров тушунмаса айтишга осон экандаа?!. Аллоҳдан сўраган нарсаларимиз, сўраган инсонларимизга қовуштирса бас! Бошқаларни эътиборисиз яшаб келдик, яна яшайверамиз...

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Аёлларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди. Уларни фақат ҳаё ажратиб туради. Уйлар аёллар сабри устига қурилади. Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми уларнинг тарбияланувчисидир. Жаҳолатнинг ягона қўрқуви аёлдир.Чунки аёл ўрганса, фарзандларига ҳам ўргатади.

«Кесик қанотлар» китобидан.

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Йиғлама дил

@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Ё Раб, биз нақадар заифлигимизни билдик!
Ё Раб, биз ожиз-у нотовонлигимизни билдик!
Ё Раб, биз Сенга муҳтожилигимизни билдик!
Ё Раб, биз Сенинг қувватингни билдик!
Ё Раб, биз Сенинг Жабборлигингни билдик!
Ё Раб, биз Сенинг Қаҳҳорлигингни билдик!
Ё Раб.... Сенинг Раҳмон ва Раҳимлигингни ҳам биламиз!
Ё Раб, Сенинг Ғофур ва Ҳалимлигингни ҳам биламиз!

Бизларга раҳм қил!
Гуноҳларимизни кечир!
Устимизга раҳматларингни ёғдир!
Бизларни байтинга такрор такрор чақир!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Internet

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Shogird ustozidan so'radi:
"Ustoz, qanday qilib, bir odamga uning dilini og'ritib qo'ymagan holda ahmoq ekanini aytish mumkin?"

Ustoz bir muddat o'ylanib turib shunday javob berdi:
-Bunday deb aytasan, bo'tam:

-"Taqsir, umr bo'yi hikmat sizni quvalab yurdi. Lekin, xarchand urinmasin, siz undan o'zib ketdingiz".

Йиғлама дил


ИЖОБАТ БЎЛГАН ДУО

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим “Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин!” деб дуо қилардилар.

Қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳо “Бу қандай бўлади?” дердилар. Чунки Мадина тинч, омон шаҳар бўлиб, у ерда ҳеч қандай уруш, қон тўкилиш содир бўлмас эди.

Бу саволга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, бу иш бўлади” деб жавоб берардилар.

Аллоҳ таоло Умар розияллоҳу анҳунинг бу дуоларини ижобат қилди ва у киши Мадинада шаҳид этилдилар.

Шайх Муҳаммад Хайр Шаъъол

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


#Дейдилар_ки

Кимлардир:
- "Гулнинг тикони бор экан",
деб ғам чекадилар...

Сиз эса:
- "Тиконнинг гули бор экан",
дея шукр қилинг...


Хаммаси сизнинг қандай фикрлашингизга боғлиқ!

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ҳадис

КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди».
(Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради».
Имом Термизий ривояти.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ КЎРИНГ
        
Турфа инсон, турфа тақдир,
Хоҳи шоҳ, хоҳ баргда юринг,
Суймасангиз суймас биров,
Ўзингизни яхши кўринг!

Тонгда туриб энг аввало
Қош-кўзларга бериб оро,
Олам тўла одам аро
Ўзингизни яхши кўринг!

Мингта дардга бўлиб асир,
Қон босими ёки сахар,
Ким миннатдор бўлди ахир,
Ўзингизни яхши кўринг!

Ўнг юрсангиз, чап дейдилар,
Чап юрсангиз, ўнг дейдилар,
Дунё кенгга кенг дейдилар,
Ўзингизни яхши кўринг!

Ажин босди гулдай юзни,
Тутганлари қантми,тузми?
Нима,ердан чиқибсизми?
Ўзингизни яхши кўринг!

Дард тортсангиз, кимга ёқар,
Ё ғазабнок,ё жим боқар,
Умр- дарё тезда оқар,
Ўзингизни яхши кўринг!

Ерга кирди қанча одам,
Уч кундаёқ тугар мотам,
Кам битмайди ўлганда ҳам,
Ўзингизни яхши кўринг!

Қўлингизда сирли таёқ,
Солса,солар,қошу қовоқ,
Шу бугундан, ҳозирданоқ,
Ўзингизни яхши кўринг!

Муаллифга рахмат

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

        ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


​​​​Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

– Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у мен аввал салом беришимни кутади! - дедилар.

Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан шу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:

  – Ё  Расулаллоҳ!
Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша киши учун жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қасрнинг биродарим Умарда бўлишини истайман!!! - дедилар.


Қадрдон, атрофингизда сизга хайрихох инсонлар ҳам бор, яхши гумонда бўлинг!

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Саломлашишнинг етмишта  савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

🌷 Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ.
Хосиятли кун муборак бўлсин!
Кунингиз ва кўнглингизга ойдинлик тилаймиз! Бугунги кунингиз саломдан келган савобларга бой бўлсин!

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Ассалому алейкум!
Жонингиз омонми?
Саломатми танангиз?
Аста секинлик билан куз ҳам ўз муддатини ўтаяпти...
Ҳа кетяпти...
Ҳаётингиз қадрини билмоқчи бўлсангиз тўкилаётган баргларга боқинг...
Ҳаётингизга ёруғлик етишмаса қуёшга қаранг...
Ҳар нарсада бир хайр бор!
Хайрли тонг!

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm


Эрта тонгдан Аллохимнинг ибодатига Гузал дуолари ила шошган яхшилар кунингиз хайрли барокотли булсин.Роббим сизни дуоларингизни Гузал холата Кабул айласин Пайгамбаримиз С.А.В саловоту саломларимиз булсин омонат жонимизни Аллох узигагина ибодат килшга чорлаганига хамдлар булсин.Ассалому алайкум рахматулох ва барокотух.

Йиғлама дил


@yiglamadil_ibratnurziyo_qisa_ilm

20 last posts shown.