106 ёшни қаршилаган Турсуной момо сайловда овоз берди
Ўзбекистон тумани аҳолиси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ўтказилаётган бугунги сайловларда фаол иштирок этмоқда.
Тумандаги 16-мактаб биносида жойлашган 995-сайлов участкасида Қирқкетмон маҳалласида яшовчи 1 минг 430 нафардан зиёд сайловчи овоз беради. Ушбу участкада ҳам овоз бериш жараёнлари аҳолининг юксак фаоллигида ўтмоқда. Участка ҳудудидаги сайловчиларнинг 21 нафари беморлиги, кексалиги ва бошқа сабабларга кўра, уйида овоз бериш истагини билдирган.
Хусусан, маҳалладаги 106 ёшли Турсуной момо Умрзоқова ҳам бугун уйида туриб, сайловда иштирок этди.
Мўътабар онахон участкага бора олмаслиги сабабли, унинг илтимосига кўра комиссия аъзолари овоз бериш жараёнларини унинг хонадонида ташкил этдилар.
Кўп йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилган пиру-бадавлат онахон бугун 9 нафар фарзанди, 30 нафар набира, 80 нафар эвара ва 10 нафар чеварасининг ардоғида умргузаронлик қилмоқда.