Аввалига сўз эркинлиги берилди, кўплар буни ҳазм қилолмади, қўпол айтганда, айримлар касрига ҳўл-у қуруқ баробар “ёнди”. Тан олинмасада, вазият тақазоси билан бироз чегара қўйилди. Сўнгра, ахборот четга сизишни бошлади, оддий одам қолиб, ўта расмийларгача, бизга душман сифатида таништирилган сайтларга хабар оқизишди. Бугун сценарий кескин ўзгарди. Матбуотга эркинлик бериб юборилдими, билмадим, энг расмий сайтлар ҳам ДХХнинг собиқ раиси, Алламжоновга суиқасд ҳақида бемалол ёзишяпти. Эътиборимни тортган яна бир жумла, хизмат ўз каналида тизимдаги очиқлик сиёсати ҳақида ёзди (пост кейинчалик ўчирилди). Демак тизим ҳам маълум даражада очиқлик сари одимляпти.
Тепада нима гап билмадиму, лекин матбуот эркинлиги жуда ҳам керак. Вақтнинг ўзи буни кўрсатяпти.
Тепада нима гап билмадиму, лекин матбуот эркинлиги жуда ҳам керак. Вақтнинг ўзи буни кўрсатяпти.