Ободонлаштириш ходимаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат.
7 март куни байрам тадбири муносабати билан Ободонлаштириш хизмати ходималарига эсдалик совғалари топширилган эди. Аммо, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода совғалардан бири аёл ходиманинг қўлидан олиб қолингани ва бу ҳолат норозиликка сабаб бўлганини кўриш мумкин.
Бугун, Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова, Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Рахманкулов ҳамда туман масъуллари мазкур ходиманинг хонадонига ташриф буюриб, уни байрам билан табриклади ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, аёлнинг қўлидан совғаларни олиб қолган шахс бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Яшнобод тумани ҳокимлиги барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларнинг машаққатли меҳнати ва жамиятдаги ўрнини юксак қадрлайди.
🤩 Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати
📱 Facebook 📱 Youtube
📱 Instagram 📱 Website