#сайёр_қабул_яшнобод2025
🇺🇿 Ҳар бир мурожаат – давлат эътиборида!
🏙 Яшнобод тумани ҳокимлиги томонидан сайёр қабул ташкил этилди
🗣 Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Рахманкулов томонидан 1-сектор ҳудудида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Очиқ ва шаффоф муҳитда, олдиндан рўйхатсиз ташкил этилган мазкур қабулда 50 дан ортиқ фуқаро иштирок этди.
🏛 Фуқаролар мурожаатлари жойида ҳал этилди
Қабул давомида ишга жойлашиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва коммунал соҳадаги муаммоларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Муаммоларнинг тезкор ҳал қилиниши аҳоли учун яратилган яна бир қулайлик сифатида намоён бўлди.
📌 Масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди
Моддий ёрдам ажратиш, субсидиялар тақдим этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу каби муайян вақт талаб этувчи масалалар юзасидан тегишли ташкилот ва мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
📢 Сайёр қабуллар давом этади
Фуқаролар мурожаатларини тизимли равишда кўриб чиқиш ва ҳал этиш мақсадида сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари мунтазам равишда ташкил этилади.
🤩 Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати
📱 Facebook 📱 Youtube
📱 Instagram 📱 Website