⚡️ Самарқанд, Наманган ва Термизда юридик факультетлар очилади
Олинган маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев юридик таълимни такомиллаштиришга оид фармонни имзолабди. Фармонга биноан:
➖ Тошкент давлат юридик университети «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгиланди;
➖ Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилади ва уларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча квоталарга қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
➖ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади;
➖ ТДЮУда Халқаро ва қиёсий ҳуқуқ факультети ташкил этилади;
➖ 2020 йилда ТДЮУда Германиянинг Регенсбург университети билан ҳамкорликда Немис ҳуқуқи ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази ташкил этилади.
👉 @xushnudbek 👈