Шундан келиб чиқиб, 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.
Ёки, микро бизнес вакиллари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.
Мана бу зўр янгилик! Масалан, йилига 1 млрд сўмлик айланма қилувчи микро бизнес эгаси агар ягона 4 фоизлик солиқни тўлаганда йилига 40 млн сўм солиқ тўлар эди. Энди давлат уларга икки томонлама манфаатли таклиф бермоқда.
Яъни ихтиёрий равишда 20-30 миллион сўм тўласа, улар ҳам солиқ миқдоридан ютишади, ҳам бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод бўлишади. Қоғозбозликдан, асаббузарликдан қутилади.
Бир ўқ билан икки қуённи уриш, дегани шунақа бўлса керак.
👉 @xushnudbek 👈