❓1 майдан олд ўриндиқдаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақишга мажбур бўлди. Бунга риоя қилмаса, ким жаримага тортилади, йўловчими ёки ҳайдовчи?
✅ ЖАВОБ: Олд ўриндиқдаги йўловчи хавфсизлик камари тақмаса, жарима ўша йўловчига қаратилади. Жарима миқдори ярим “минималка”, яъни 135 минг сўм.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида подполковник Азиз Раҳматуллаев жавоб берди.
❗️ТЎЛДИРИШ: Аммо бу жавоб чала. Ҳозирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда олд ўриндиқда ўтирган йўловчи хавфсизлик камари тақмагани учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқ. МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмида фақат ҳайдовчи учун жавобгарлик назарда тутилган.
Токи кодексга ўзгариш кирмагунига қадар олд ўринда ўтирган ва хавфсизлик камари тақмаган йўловчиларга жарима қўллаш ноқонуний ҳисобланади.
‼️ Бу билан камар тақмасангиз ҳам бўлади, демоқчи эмасмиз, асло. Шунчаки ўз ҳуқуқингизни билиб қўйсангиз, зарар қилмайди.
Аммо жарима бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ўз ҳаётингиз хавфсизлиги учун албатта камар тақинг.
👉 @xushnudbek 👈