⚡️Президент мактаблари имтиҳонида қалам ишлатишда қанақадир коррупция ёки қинғирлик мақсади йўқ
❓Савол:
Нега Президент мактаблари имтиҳонида жавоблар қаламда ёзилади, ручкада эмас?
✅Жавоб:
Кеча, 7 июль куни юртимиздаги Президент мактабларида имтиҳонлар бўлиб ўтди. Бир неча йилдан буён бўладиган ушбу имтиҳон жараёнларида ҳар йили ота-оналар нима учун ўқувчилар жавобларни қаламда бўяётганига қизиқишади ва буни ҳаттоки коррупция аломати деб ўйлашади.
Гарчи ҳар йили бунга тушунтириш берилсада, ўйлайманки, яна бир бор изоҳ бериш зарар қилмайди.
Гап шундаки, Президент мактабларига кириш имтиҳонларини Буюк Британиянинг Cambridge Assessment ташкилоти ўтказади. Ўзлари савол тузади, жавобларни ҳам ўзлари йиғиб олади, ўзлари текшириб, натижаларини сайтида чиқаради.
Жавобларни қаламда белгилаш талаби айнан Cambridge Assessment ташкилоти томонидан қўйилган. Бизникилар оладиган имтиҳонларнинг барчасида ручка ишлатилади.
❓Нега қалам талаби қўйилган?
Чунки бу психологларнинг талаби ва тавсияси. Ручка ишлатиш ёш болаларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши мумкин, сабаби хато қилиб қўйса, ручкани ўчириб бўлмайди, бу эса болаларда стрессни келтириб чиқаради, хато қилишдан қўрқиб қолади. Шу сабабли нафақат Британия, балки дунёнинг кўплаб давлатларидаги мактабларда қаламдан фойдаланиш қабул қилинган. Айниқса бошланғич синфларда. Чунки қалам болаларга эркинлик ва хотиржамлик беради. Агар хориж фильмларига эътибор берсангиз, талабалар ва ҳаттоки катта ёшли инсонлар ҳам кўпинча қаламда ёзаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Умуман олганда бизда ҳам, ҳеч бўлмаса, бошланғич синфларда қаламдан фойдаланишга ўтиш керак. Шунақа маданиятни шакллантиришимиз лозим. Ручкани бутунлай тақиқлаш керак.
Хуллас, ушбу жумбоқнинг жавоби шунақа. Қалам ишлатишда қанақадир коррупция ёки қинғирлик мақсади йўқ.
Манба.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6