УЙҒОТИНГ!!!Умрни абадий поёнсиз деманг,
Тангрим косамизга ўлчаб солибди.
Сўнгида пушаймон ошини еманг,
Ҳаётни уйғотинг, мудраб қолибди!
Отани қадрланг, Онани севинг,
Қариндош сўзидан дурлар томибди.
Яшаган умрингиз хатосин билинг,
Меҳрни уйғотинг, мудраб қолибди!
Ишқни сараламанг, у танхо малак,
Қушдек ҳар шохга қўниб толибди.
Юзлари тилиниб кўзлари ҳалак,
Вафони уйғотинг, мудраб қолибди!
Шукур денг бехисоб, санаманг асло,
Қаноат қонмасдан ўтда ёнибди.
Ғафлатнинг кўзлари уйқуда хатто,
Сабрни уйғотинг, мудраб қолибди!
Бир оғиз ширин сўз, қанча қиммат,
Тилнинг ёрилтоши дилни ёрибди.
Тилларда яралар чиройли ҳикмат,
Забонни уйғотинг, мудраб қолибди.
Севинг, севилинг, муҳаббат қучинг,
Самода кабутар ёлғиз қолибди.
Йиқилманг ерларга, кўкларда учинг,
Юракни уйғотинг, мудраб қолибди!!!
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄
Биз билан бирга бўлинг
Каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/XONQA_MUSLIM_UZ