#Тадқиқот
Олимлар китоб ўқиш умрни узайтиришини — мунтазам равишда китоб ўқиган инсон, мия қариши секинлашишини аниқладилар.
Тадқиқотчилар 50 ёш ва ундан катта бўлган 3635 нафар инсонларни 12 йил давомида кузатиб боришди ҳамда ўқиш одатларининг умр кўриш билан қандай боғлиқлигини ўрганишди. Улар мунтазам равишда китоб ўқийдиган одамлар умуман китоб ўқимайдиган кишиларга қараганда ўртача 23 ой кўпроқ яшашини аниқлашди. Бу натижа ҳатто таълим, даромад, соғлиқ ҳолати, тушкунлик ва ақлий қобилият каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳам ўз кучини йўқотмади.
• Ўқиш пайтида миянгиз медитация ҳолатига тушади, асаб тизимингиз тинчланади ва стресс даражаси минимал даражага тушади.
• Миянгиз бир неча баробар секинроқ қарийди, деменция ва ақли заифлик пайдо бўлиши хавфлари эса минималлашади!
• Кунига камида 20 дақиқа ўқинг. Бу жараёнда қоғоз китоб, электрон ёки аудиокитоб бўлиши муҳим эмас — асосийси эътиборни видеолар ва бошқа кераксиз нарсаларга эмас, балки асарларга қаратишдир. Яъни асосийси — китоб мазмунига диққатни жамлаш керак.
Шунингдек, кунига камида 20 дақиқа мазмунли ўқиш (шу жумладан аудиокитоблар орқали) — индивидуал саломатликни сақлаш билан бирга, жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи ижтимоий амалиёт сифатида баҳоланиши мумкин. Асосий шарт — диққатни парчаловчи визуал контент эмас, балки мазмунли матнга онгли равишда йўналтиришдир.
📌 Китоб ўқиш — вақт сарфи эмас, ўзингизга киритилган инвестиция.
📌 Инсон нима ҳақида кўп ўйласа, шу томонга қараб шаклланади.
📌 Демак, бугун нима ўқияпсиз — эртанги онгингиз шуни акс эттиради.
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3