Xolis fikr


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Фикр-мулоҳазалар, шахсий қарашлар ва ўйлар.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Асосий ставка қачон ўзгаради?

Марказий банк бошқаруви бугунги йиғилишида асосий ставкани яна ўзгаришсиз, йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилибди.

Расмий маълумотда бунга худди аввалгидек, “навбатчи гаплар” билан изоҳ берилган: “Инфляцион кутилмалар юқори даражада сақланиб қолаётгани пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда”

Марказий банкдан асосий ставка пасайтирилишини кутиш худди қизил қор ёғишини умид қилишдек бўлиб қолмоқда. Масалан, сўнгги етти йил ичида 2024 йил 25 июль куни асосий ставка йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгиланганди.

Эҳтимол, бу рақам ўзгариши учун яна етти йил ўтиши керакдир...

https://t.me/xolisfikr


Турдимов яна ҳоким бўлди...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланибди.

Турдимовни кўпчилик яхши раҳбар сифатида билади, ҳурмат қилади. Қаерда ишлаган бўлса, ортидан фақат яхши гаплар айтилади. Шу боис халқ уни каттароқ лавозимга кўтарилишидан умидвор эди. Чунки унинг салоҳияти Ўзбекистоннинг иқтисодий, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларини ҳозирги “депсиниш”дан олиб чиқиш, ривожлантиришга етарди, менимча.

https://t.me/xolisfikr


Онлайн улгуржи энергетика бозори ишга туширилади

Давлат раҳбарининг айтишича, энергия соҳасида ҳам рақобатли бозорга ўтиш вақти келди. 2025 йилдан электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга туширилади.

Ҳозирги кунда мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар сони 24 тага етди.

https://t.me/xolisfikr


Марказий банк раиси ўзгарди

Президент Сенатга киритган тақдимномасига биноан Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ушбу лавозимга Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовни тайинлаш бўйича қарор қабул қилинди.

https://t.me/xolisfikr


Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади

Совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади.

Энергетика вазирлигининг ишонтиришича, бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган.

Буни яхши хабар, деса бўлади.

https://t.me/xolisfikr


Ўзбекистонда АЭС барпо этишга киришилгани расман эълон қилинди

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида “бўлиб ўтаётган халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табрикда маълум қилган.

“Юртимиз жаҳонда биринчилардан бўлиб, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ, кичик қувватли атом электр станцияларини барпо этишга киришди”, дейилади унда. Шунингдек, ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда МАГАТЭ муҳим шерик эканлиги қўшимча қилинган.

https://t.me/xolisfikr


Чекловлар пластик карталарга етиб келдими?

Мараказий банки карталар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида пластик карталар беришда чекловлар ўрнатиш ташаббуси билан чиқди.

Унга кўра, банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

Афтидан, чекловлар пластик карточкаларга ҳам етиб кетган кўринади...

https://t.me/xolisfikr


​​Машинани энди чўнтакка солиб юрамизми?

Пойтахтда ҳайдовчилар учун “парковка” масаласи эски дард, энг катта муаммо. Қаерга борманг, машина қўя олмай, асабингиз бузилади. Ҳамма жой эгаллаб бўлинган. Бир қарич бўш ер йўқ.

Майли, илгари қурилиш пайтида бу нозик масалага эътибор қаратилмаган. Бугун-чи? Транспорт сони кун сайин ошиб бораётган ҳозирги шароитда нима учун “стоянка” масаласи ҳал қилинмаяпти? Ҳатто, бозор, шифохона, боғча, мактаб, вазирлик ва идоралар каби ҳамманинг йўли тушадиган муассасаларда ҳам автотураргоҳ муаммоси негадир ечилмаяпти.

Йирик объектларни қуриб пуллаётган бизнес эгалари бўлса, муаммони айланиб ўтиш йўлини топиб олишган. Нима эмиш, уларнинг лойиҳаси “Машинасиз ҳудуд”, “Машинасиз ҳовли” тамойилига асосланганмиш. Ол-а!

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ўрнатилган “стоянка” нархлари дард устига чипқон бўлди. Унда келтирилишича, паркинг ҳудудларида бир соат тўхтаб туриш нархлари чекка жойларда 5 минг сўм бўлса, марказда 12 минг сўм! Бу нарх қайси мезонлар асосида ишлаб чиқилган? Одамлар кайфиятига таъсир қиладиган бундай қарор қабул қилишда аҳолининг ижтимоий ҳолати ўрганиладими? Ёки сут юзасига чиққан қаймоқ каби ажралиб қолаётган бир ҳовуч бой қатлам асосий мезонга айланиб бўлдими?

Машина кичик матоҳмидики, уни чўнтакка солиб юрсак?!

https://t.me/xolisfikr


Кредит қарздорлиги 40 миллиард доллардан ошди

Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги 515 триллион 640 миллиард сўмдан ошган. Бу — 40,1 миллиард доллар дегани.

Ҳа, халқимиз ёппасига кредитга қул бўляпти. Яхши ният билан уй-жой олиш, машина хирид қилиш учун олган кредит фоизларининг юқорилиги кўпчиликни кафангадога айлантирмоқда.

https://t.me/xolisfikr


Расмий баёнотда Алламжонов номи тилга олинди

Бош прокуратура расмий баёнотида Қибрай туманида содир этилган суиқасд ишида илк бор Алламжонов номи тилга олинди. Шу пайтгача фақат ҳайдовчига уруғ берилган бўлса, бу гал унинг лавозими ҳам кўрсатилган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади.

Ўтказилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди. Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

https://t.me/xolisfikr


Бош вазир ёрдамчиси ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ибрагимов Шухрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан, Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинган.

Ш.Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

https://t.me/xolisfikr


2025 йил мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

https://t.me/xolisfikr


Ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади ва қорга айланиши мумкин

“Ўзгидромет” 5-8-ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келишидан огоҳлантирмоқда.

Тезкор ахборотда айтилишича, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даража совуқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ бўлади. 5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғаётган ёмғир қорга айланади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

https://t.me/xolisfikr


Тошкент шаҳрида шу ҳафтадан иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Аҳоли хонадонларини 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

https://t.me/xolisfikr


Тошкентда “отопление” нархи 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар 15 фоизга оширилди.

– аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз), aввал 105 754 сўм/Гкал эди;

– бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз), аввал 212 606 сўм/Гкал эди.

Бу 2024-2025 йил иситиш мавсуми бошланмасдан туриб, “отопление” нархи икки марта кўтарилди, дегани. Чунки нарх шу йилнинг 2 апрелида оширилган эди. Ҳайрон қоласан, "VEOLIA ENERGY TASHKENT" фақат нархни кўтариш билан шуғулланадими?!

Нарх ошаётганига яраша сифат яхшиланадими? Белгиланган меъёрдаги иссиқлик бериладими? Бу жараёнда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоясида турадиган ташкилотлар масъулиятроқ бўлиши керак.

https://t.me/xolisfikr


Дарсликлар яна пулли бўлади?

Мактаб дарсликлари ижараси қайта жорий қилиш қилиниши режалаштирилмоқда. Бюджетномада келтирилишича, ота-оналар масъулиятини ошириш учун эски тажрибага қайтиляпти.

"Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда", дейилади Бюджетномада.

https://t.me/xolisfikr


Сайловда шов-шувли натижалар бўлмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Одатдагидек, ЎзЛиДеП лидерликни қўлдан бой бермаган. Қонунчилик палатасидаги 150 та депутатлик ўрнидан 64 таси унга тегишли бўлди.

Қолган партияларнинг натижалари эса қўйидагича:
Миллий тикланиш — 29 та (15+14);
Адолат СДП — 21 та (9+12);
ХДП — 20 та (7+13);
Экопартия — 16 та (6+10).

Кўриниб турганидек, сайловда шов-шувли натижалар бўлмади.

https://t.me/xolisfikr


Бехзод Мусаев яна раҳбарлик курсисида қолди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири алмашиб, ушбу лавозимга Ботир Зоҳидов тасдиқланди. Лекин собиқ васир Бехзод Мусаев ишсиз қолгани йўқ. У яна раҳбарлик курсисида.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилиб, унга Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланди.

https://t.me/xolisfikr


Бойсундаги газ конидаги иккинчи аварияда 4 киши ҳалок бўлди

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида сешанба, 17 сентябрь куни тўрт киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.

Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.

https://t.me/xolisfikr


Мусиқа мактаблари учун ўзбек тилидаги дарсликлар қачон яратилади?

Фарзандлари мусиқа мактабида ўқийдиганлар бунинг нима эканини яхши билади. Масалан, менинг 3 нафар фарзандим мусиқа мактабида ўқийди. Бири вокалда, иккитаси фортепиано бўлимида.

Ўқув йили бошланиши билан ҳар бир мутахассисликдан дарслик, нота, вокализларни рус сайтларидан қидириб, чиқариб болалар қўлига тутқазамиз.

Ҳайрон қоламан, наҳотки шунча йиллар давомида мусиқа мактаблари учун ўзбек моделидаги, ўзбек тилидаги, муҳими, ўзбек мусиқалари асосидаги дарсликлар ишлаб чиқишнинг иложи бўлмаса?! Ёки тепадагилар буни муҳим деб ҳисоблашмайдими?

Мусиқа деб яна неча авлод фақат собиқ иттифоқ давридаги қўшиқлар матни ва куйларини ўрганади?

Замира Бешимова, актриса

https://t.me/xolisfikr

20 last posts shown.