#Биласизми
Энг биринчилар
• Зилзилага оид биринчи асар Дамашқийнинг (вафоти 1176) «Китоб-ул-залзала» асаридир. Кейинчалик ўн бешинчи асрда ёзилган Жалолиддин Суютийнинг машҳур «Кашф уз-залзал ал-васфил-залзала» китобидан бошқа сейсмологияга доир асар бўлмаган.
• Аммор ибн Али ўн биринчи асрда биринчи марта кўз пардаси жарроҳлигини ўтказган.
• Абул Қосим Заҳравий Ғарбда замонавий жарроҳлик отаси, деб тан олинган, у жарроҳликда икки юз хил асбоб ишлатган. Олим туғишда қўллаган усул Ғарбда беш юз йил кейин жорий бўлди.
• Усмонли салтанат ҳукмдори Султон Муҳаммад Фотиҳнинг устози Оқшамсиддин (1389-1459) Пастордан тўрт юз йил аввал микробни кашф қилган.
• Умуртқа сили ва артрит (бўғимлар шамоллаши) касаллигини биринчи бўлиб аллома Абул Қосим аниқлаган, Потт эса ундан 700 кейин буларни «кашф этди».
• Дунёдаги биринчи ҳисоблаш машинаси 1623 йили олмон профессори Вилгелм Шиккард томонидан кашф қилинган. Аммо бу машина ҳақидаги маълумот фақат 1958 йилдагина маълум бўлди.
• «Ўлат» микробини топгани учун Р. Кочга Нобел мукофоти берилган, ваҳоланки бу микробни ундан 150 йил олдин Қамбур Восим (вафоти 1761 йил) топганди.
• Кунгабоқарнинг ватани Мексика. Уни ўн олтинчи асрда Оврупага олиб келиб экишган, Ўрта Осиёга эса уни ўн тўққизинчи асрда рус деҳқонлари тарқатишди.
• Инсоният лавлагидан икки минг йилдан буён фойдаланиб келган бўлса-да, ундан қанд олишни фақат 1747 йилга келиб петербурглик доришунос Константин Кирхов кашф этган.