ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАРНИНГ ТАРИХИ ВА ТАРТИБИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:
1️⃣. Муҳаррам;
2️⃣. Сафар;
3️⃣. Рабиул аввал;
4️⃣. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5️⃣. Жумодул аввал;
6️⃣. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7️⃣. Ражаб;
8️⃣. Шаъбон;
9️⃣. Рамазон;
1️⃣0️⃣. Шаввол;
1️⃣1️⃣. Зулқаъда;
1️⃣2️⃣. Зулҳижжа.
Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 2️⃣9️⃣ ёки 3️⃣0️⃣ кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 3️⃣5️⃣4️⃣ кун бўлиб, мелодий йилдан 1️⃣1️⃣ кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.
Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 1️⃣6️⃣ ҳижрий йилнинг Рабеъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1️⃣-Муҳаррам 1️⃣ 7️⃣ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 6️⃣2️⃣2️⃣ йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.
#davomi👇
https://telegra.ph/%D2%B2IZHRIJ-%D2%9AAMARIJ-OJLARNING-TARIHI-VA-TARTIBI-02-13