Россия босқинига ҳам бир йил бўлди. Бир йил олдин Россия армияси Украинани 72 соат ичида тор-мор қилиши, Россияни гуллар билан кутиб олувчилар байрам қилиши, Киев расмийлари мамлакатдан қочиб кетишига ишонувчилар кўпчиликни ташкил қиларди(балки ҳозир ҳам бордир). Дунёнинг иккинчи рақамли армияси деган номга даъво қилувчи давлатнинг режалари олдинига амалга ошаётгандай эди. Лекин кейинчалик ҳаммаси тескари йўналишда кета бошлади. Россия учун "Махсус ҳарбий операция" деб аталувчи уруш 72 соатда ҳал бўлмади. Урушга жалб қилинган аскарлар қирилиб бўлди. Яна 300 минг аскар(бу расмий маълумот. Ҳақиқатда ундан ҳам кўп бўлиши мумкин) мобилизация қилинди. Ҳозир ҳам яширин сафарбарлик давом этмоқда.