Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
САЪЙ ВАҚТИДА УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра
❓1528-CАВОЛ: Умрада тавофни тугатиб, саъй қилаётганимизда аёлим узрли бўлиб қолди, яъни ҳайзи келиб қолди. Бу ҳолда қандай йўл тутсин? Пок бўлгандан кейин ғусл қилиб, саъй қилиб қўядими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъй пайтида узрли бўлиб қолган аёл саъйни охирига етказиб, сочини қисқартириб эҳромдан чиқади, яъни умрани охирига етказади. Бу билан зиммага ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки саъй масжиддан ташқарида адо қилингани сабабли таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди, балки суннат бўлади (Сафо ва Марва масжиддан ташқаридаги жой деб ҳисобланади). Тавофда эса таҳоратли бўлиш вожибдир. Чунки тавоф масжидда қилинади.
Саъйни пок бўлгандан кейин қиламан деса, ҳайзи тугагунича эҳромда тургани учун ўзи билмаган ҳолда эҳром жиноятларини қилиб, жаримага тушиш эҳтимоли катта (“Жавҳаратун-наййира” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar