ХИКМАТЛАР ОЛАМИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


✍️Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини ўз ҳаддида тўхтатган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади.Кимда шу сифатлар бўлса, кирсин, йўқса, то шуларни ҳосил қилгунча қайтиб кетаверсин.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


•Банда одамларнинг кўзида бир яхши амални қилади ёки амалини Аллоҳдан ўзга учун адо этади-ю, бироқ одамлар уни ёмон кўриб қоладилар ва у айбдорга айланади. Кимдир одамларга ёқмайдиган бир амални ёки амрни Аллоҳнинг юзи учун қилади-да, одамларга суюкли ва ҳурматли бўлиб қолади.

©Иброҳим Нахаий рохимахуллох..

@Xxikmatlarr_uz


•Ихлос қуйидаги уч жумлада ифодаланган:

1.Савоб талабида қалбнинг ростгўйлиги;
2.Амални шак-шубҳадан холи суратда адо этмоқ;
3.Инсонларнинг мақтовига ҳам, маломатига ҳам мухаббат қўймаслик.

©Ибн Фархий рохимахуллох.

@Xikmatglarr_uz


•Одамлар учун бир ишни тарк этмоқ риё саналади. Одамлар учун бир ишни қилмоқ эса ширкдир. Аллоҳ сизни мана шу иккисидан саломат қилса, ихлос ҳосил бўлади.

©Фузайл ибн Иёз рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Ҳеч қачон икки тилли ва икки юзли бўлма. Яъни қалбинг фожир-у, ўзинг одамлар мақтайдиган сохта тақводорлардан бўлиб қолма!

©Муҳаммад ибн Абу Оиша рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Кимнинг амали мусаффо бўлса, унинг солиҳ тили ҳам мусаффо бўлади. Ким яхши-ёмонни аралаштириб юборса, қолгани ҳам шунга яраша бўлади.

©Мутарриф ибн Шиххир рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Ким яхшилик билан танилишни ёки тилга олинишни кўнглига тугса, ибодатида ширк келтирган бўлади. Чунки сиз ким учун муҳаббат билан ибодат қилган бўлсангиз, хизматингизни фақат ўша 3от кўришинигина истайсиз!

©Аҳмад ибн Абу Ҳаворий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Ўқимаган киши учун ҳеч бир китоб ёзилмаган, тингламаган киши учун ҳеч бир ҳикмат айтилмаган.

©Шамс Табризий

@Xikmatlarr_uz


•Риё нималигини фақат ихлосли кишигина билади.
Яъни риёнинг моҳиятини ва энг нозик жиҳатларини фақат ихлосга ташна инсонгина тушунади. Чунки у риё нималигини тўлиқ ёки қисман англаб етгунга қадар узоқ вақт изланади, фикр юритади, ўзини текширади. Шунинг учун ҳар ким ҳам риё нималигини тушунавермайди.

©Имом Шофеъий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Ким бир амални қилса, Аллоҳ унга ўша амалнинг либосини кийдириб қўяди. Яхши амалга яхши либос, ёмон амалга ёмон либос!

©Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу.

@Xikmatlarr_uz


•Саййидул айём Жума муборак булсин!

@Xikmatlarr_uz


•Тақво билан қилинган амал оз саналмайди. Ахир мақбул амал қандай қилиб оз бўлади?!

©Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

@Xikmatlarr_uz


•Ҳеч қачон Аллоҳдан ўзга учун амал қилмагин! Акс ҳолда Аллоҳ сени ўша нарсага топшириб қўяди.

©Абул Олия Рофиъ ибн Миҳрон ар-Риёҳий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz


•Ким ўзининг бирон солиҳ амалини Аллоҳ учун беркитиб олиб қўйишга қодир бўлса, албатта, шундай қилсин.

©Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу.

@Xikmatlarr_uz


•Агар гуноҳ-маъсият тузоғидан бир маротаба қутилган бўлсанг, энди яна қайтадан ўша тузоқлар атрофига бормаслигинг, ўша неъматга қилган шукрингдир.
Тузоқдан халос бўлганингни шукрини адо қилолсанг, Аллоҳ таоло сени тузоқсиз ва душман хатари бўлмаган яна бошқа бир неъмат билан сийлайди.
Сени у тузоқлардан озод қилиши, энг буюк неъматдир. Жаноби Ҳақнинг у неъматларини ёд этиб, шукр қилмоқ лозим.

©Мавлоно Жалолиддин Румий.

@Xikmatlarr_uz


Ҳикматли сўзлар билан руҳингизга дам беринг, чунки бадан каби руҳлар ҳам ҳорийди...

©Ҳазрати Али
родияллоху анху.

@Xikmatlarr_uz


•Кишининг ёмон эканига ўзи солиҳ бўлмай туриб солиҳларга ташланавериши кифоя қилади.

©Молик ибн Дийнор раҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz


•Ким Аллоҳ таоло учун билмаган нарсаси борасида сукут қилса, (билган нарсасини) гапирган кишидан ажри кам бўлмайди. Чунки, билмасликни эътироф қилиш нафс учун энг оғир ишдир!.

©Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz


•Жон чиқар вақтида чанқоқликдан роҳат топишни ва иймон билан кетишликни ва шайтондан нажот топишликни ирода қилсангизлар, бу ойни аксарини рўзадор ҳолда ўтказинглар ва олдинги қилган гуноҳларга надомат қилинглар ва ҳамма махлуқотларни яратгувчи (Аллоҳни) зикр қилинглар жаннатга Роббингизнинг саломи билан кирасизлар.

©Росулуллох Соллаллоху алайхи васаллам.

@Xikmatlarr_uz


•Ражаб ойида тутиладиган рўзанинг фазилати ҳақида жуда кўп заиф ҳадислар келган, лекин у ҳадисларнинг туруқи кўплиги сабаблик қoвий (кучли)га айланган. Ва ҳоланг-ки, заиф ҳадислар ҳам фазоили аъмол (фазилатли амаллар)да эътиборга олинади.

P.s Яъни кимдир сизга Ражаб ойида рўза тутиш ҳақидаги ҳадислар заиф деса ҳам кўнглингизни чўктирмай, ихлос билан амал қилаверинг!

@Xikmatlarr_uz


•Кузда йиғиб олинадиган хосилнинг ҳаракатини эрта баҳордан бошлаган деҳқонлар каби Рамазонда йиғиладиган ажр мукофотлар учун Ражаб ойидан ҳаракатни бошлаган қадрдонларим!

•Кунингиз муборак бўлсин!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

20 last posts shown.