Forward from: Рамазонга тайёргарлик
ТУЗ ҲАҚҚИ
Усмонийлардан қолган бир гўзал одат бор. Эркак киши Рамазон ҳайитидан уйига қайтганида хотини уйларни тозалаб, чиройли кийимларини кийиб унга бир финжон қаҳва тутади. Қаҳвани ичган эр уни бўш қайтармайди. Финжоннинг ичига ё тилла узук, ёки тилла билакузук солиб қайтаради. Бу аёлининг Рамазонда қилган меҳнатларига мукофот бўлади.
Бу одат шахсан менга ёқади. Бу одат ҳақида эшитганимдан буён унга амал қиламан. Аммо бизникида қаҳва тутиш одати йўқ. Нимадир совға қиламан ва пешанасидан ўпиб: "Бу туз ҳаққи!", дейман.
Гоҳида қўлига пул бериб: "Бозорга бориб истаганингни сотиб ол!", дейман.
Менга нисбатан бу иш кўр-кўрона тақлид эмас. Кишининг гўзал ва буюк ишларда бировга тақлид қилишининг зарари ҳам йўқ. Аммо мен бировларнинг меҳнатини қадрига бориш, фидокорлигини эътироф қилиш уларни нечоғли хурсанд қилишини яхши биламан!
Эр хотинининг уй ичидаги заҳматларини қадрлаши, хотин ҳам эрнинг кўчадаги меҳнатларининг қадрлаши лозим.
@ramazonga_tayyorgarlikk