АЁЛ УНДАН НАФСИНИ ХОҲЛАДИ
«У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» деди. У: «Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди». (23)
Яъни, Юсуф тушган уйдаги аёл–уни карвон эгаларидан сотиб олган кишининг хотини ундан нафсини қондиришини хоҳлади. У билан фаҳш иш қилмоқчи бўлди.
«Эшикларни беркитиб: «Бу ёққа кел!» деди».
Бу тасарруфотлар хотин Юсуфни жуда ҳам қаттиқ севиб, унга етишишга азму қарор қилганини кўрсатади. Бўлмаса, аёл киши ҳеч қачон уйидаги хизматкор йигитга эшикларни беркитиб туриб, бу ёққа кел, деб очиқдан-очиқ айтмайди.
Аммо, Юсуф хотин ўйлаган енгилтак йигитлардан эмас. У Аллоҳдан қўрқади, Аллоҳ унга ҳар бир нарсада тўғри ҳукм чиқаришни амр қилган ва илм берган. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳаром ишга бормайди.
«У: «Аллоҳ сақласин! Ахир у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди».
👇👇👇
@xayotsaboqlarl канали