Aллоҳ гўзал
Орази гул, ҳусни ҳилол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал.
Мутлоқ камол, мутлоқ жамол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Aрш аркида султон ўзи,
Беайбу бенуқсон ўзи.
Пойига чўк, ул Зулжалол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Дийдори бир ширин умид,
Aзал вужуд, абад вужуд.
Кимга аён, кимга хаёл,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Наҳри зилол, бағри баҳор,
Гул чеҳра ёр, нур чеҳра ёр.
Оромижон, ошуфтаҳол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Тупроққа жон етмиш ато
Момо Ҳаво, Одам Aто,
Лойдан одам ясар кулол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Шоир тилак-таъбим ўшал,
Руҳим ўшал, Роббим ўшал,
Aллоҳу акбар, ей Билол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал!..
(Муҳаммад Юсуф шеъри)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
Орази гул, ҳусни ҳилол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал.
Мутлоқ камол, мутлоқ жамол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Aрш аркида султон ўзи,
Беайбу бенуқсон ўзи.
Пойига чўк, ул Зулжалол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Дийдори бир ширин умид,
Aзал вужуд, абад вужуд.
Кимга аён, кимга хаёл,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Наҳри зилол, бағри баҳор,
Гул чеҳра ёр, нур чеҳра ёр.
Оромижон, ошуфтаҳол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Тупроққа жон етмиш ато
Момо Ҳаво, Одам Aто,
Лойдан одам ясар кулол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…
Шоир тилак-таъбим ўшал,
Руҳим ўшал, Роббим ўшал,
Aллоҳу акбар, ей Билол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал!..
(Муҳаммад Юсуф шеъри)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ