Роботларнинг отаси: Бадиуззамон Исмоил ал-Жазарий
Бадиуззамон Абу ал-Изз ибн Исмоил ибн ар-Раззоз ал-Жазарий 1136 йилда Дажла дарёси ёқасида Ибн Умар номи билан машҳур бўлган Бутон оролида туғилган. У ўз давридаги буюк муҳандислардан бири бўлиб, илм-фан ва техника соҳасидаги кашфиётлари билан жаҳон тарихида катта ўрин тутади. Ал-Жазарий тахминан 25 йил давомида ўз ихтиролари устида ишлаб, уларни “Ал-жомеъ байнал-илм вал-амал ан-нафиъ фи саноат ал-ҳийал” (“Илм ва амални бирлаштирувчи фойдали ҳийлалар санъати”) номли машҳур асарида тўплаган.
Ихтиролари
Ал-Жазарий томонидан турли муҳим техник қурилмалар ихтиро қилинган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ўша пайтда дунёнинг ҳеч қаерида маълум эмас эди. Унинг асосий ихтиролари қуйидагилардир:
1.Сув кўтариш ускуналари
2.Автоматик огоҳлантирувчи тизимли сув соатлари
3.Клапанлар ва йўналтирувчи қопқоқлар
4.Мусиқа асбоблари
5.Фил соат.
У буларнинг барчасини юқорида тилга олинган асарида батафсил баён этган.
Робот ихтироси
Ал-Жазарий илк автомат роботлардан бирини яратган. Унинг ихтиро қилган роботи қуйидаги шаклда эди: робот ўспирин бола кўринишида бўлиб, бир қўлида сув қуйиш учун идиш, иккинчи қўлида эса сочиқ тутган. Унинг салласига қуш ўрнатилган бўлиб, намоз вақти бўлганида қуш чириллаб сайрайди ва бола хўжайини томон қадам ташлаб келиб, белгиланган миқдорда сув қуйиб беради. Намоз учун таҳорат олиб бўлгач, бола хўжайинига сочиқни тақдим этади ва сўнгра ўз жойига қайтади.
Ал-Жазарийнинг мазкур асари ҳозирги кунда дунёнинг энг машҳур музейларидан бўлган Бостон тасвирий санъат музейи, Франциядаги Лувр музейи ва Оксфорд университети кутубхонасида сақланади. Бу асар ва унинг муаллифига бўлган юқори эътибор ва ал-Жазарийнинг фан ва техника ривожига қўшган улкан ҳиссасидан далолатдир.
Бадиуззамон Абу ал-Изз ал-Жазарий ўзининг ёшлигидан бошлаб муҳандисликка қизиққан ва бир оз вақт ўтиб, Диёрбакрда муҳандисларнинг энг буюкига айланган. У ўз ихтироларини амирлар ҳомийлигида амалга оширган ва дунёда биринчи бўлган кўплаб ажойиб қурилмаларни яратган.
Буюк британиялик шарқшунос Доналд Ҳилл ал-Жазарий асарини инглиз тилига таржима қилар экан, унинг асарларига юқори баҳо бериб, шундай деб ёзган:
“У сув соатлари, шам ёрдамида ишлайдиган соатлар, сув кўтарувчи механизмлар, нозик ўлчов ускуналари ва мусиқий қурилмалар ихтиро қилди. У ҳатто қопқоғи қуш шаклида бўлган ва сув қуйишдан аввал қисқа муддатда чириллайдиган идиш яратди.”
Ал-Жазарий ўз ихтиролари билан бирин-кетин дунёга янги механизмларни тақдим этиб турган бир пайтда, ғарб ҳали қоронғуликда ва илмий таназзулда эди. Ал-Жазарий Ислом оламининг илмий ренессансининг асосий устунларидан бири бўлди. Унинг механикадаги кашфиётлари ғарб илмий ривожининг пойдеворига айланди. Трос шаклдаги тишли ғилдираклар, кранк механизми ва сув соатида вақтни кўрсатиш учун металл шарлардан фойдаланиш каби муҳим ихтиролар унинг номи билан боғлиқ.
Энг муҳим жиҳат шундаки, ал-Жазарий сув кўтарувчи ускуналарни яратган пайтда уларни илк бор сув кучи билан ишлашини таъминлаган. Ундан олдинги барча механик қурилмалар фақат ҳайвон кучи билан ҳаракатланар эди. Шундай қилиб, ал-Жазарий сувнинг яширин қувватидан амалий фойдаланиш асосларини яратди.
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ