Бир масжид тарихи
Ўн бешинчи асрнинг ўрталарида Истанбулнинг Тўпқопи саройининг деворларига туташган бир кулбада Иброҳим афанди деган бир киши яшар эди. У жуда камбағал бўлиб, такка (дўппи) тикиб сотиб кун кўрар эди. Ўзи фақир бўлса ҳам, кўнгли бой эди. Тақволи мўъмин одам эди. У доимо қалбида бир эзгу истак ташир эди. Тўпқопидан "Қапали чорси"га қатнар экан, у ерлардаги масжидларга ҳавас қилар, "кошки мен ҳам бир масжид қурдирсам", дея орзу қиларди. Бу орзусининг рўёби учун тинмай Аллоҳга дуо қилар эди.
Дўстлари баъзан унинг бу орзусидан кулишар. "Ўзинг кундалик нонингни базўр топиб турган бўлсанг, масжид қуришга йўл бўлсин", дейишарди. Иброҳим афанди эса, уларга парво қилмас. Дуоларида давом этаверар эди.
"Орзулар бир кун ушалар, Дарёлар бир кун туташар", дерди.
Бир куни тушида нуроний пир каби бир зотни кўради. У зот тушида: "Иброҳим, сенинг ризқинг Бағдоддаги икки салқим узумда. Бориб ол ризқингни", деди. Иброҳим ҳаяжон билан уйғонди. "Хайрдир, иншааллоҳ", деди. Иброҳим афанди содиқ тушларга ишонар, аммо тушга кўра амал қилинмаслигини ҳам яхши билар эди. Иккинчи куни ҳам айни тушни очиқ равшан кўрди. Қизиқ-ку. Бу ерда нимадир бор. Борсаммикин Бағдодга, дея ўйланди. Лекин бир қарорга келолмади. Учинчи кун ҳам айни тушни кўргандан сўнг, "Ҳар ҳолда менга йўл кўринди", деди. Халтасига озиғини солиб, ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан, Аллоҳга таваккал қилиб йўлга отланди. Бағдодга кетаётган карвонлардан бирига қўшилди. Эсон омон Бағдодга етиб бориб, бир хонадоннинг яқинидаги салқин жойда ўтирди. Халтасидан қуруқ нонни чиқариб ея бошлади. Ўша хонадоннинг бир ходими бу фақир одамни кўриб, унга раҳми келди. Ичкаридан икки бош узум олиб чиқиб, икром қилди. Иброҳим узумни еб, ходимга ташаккур айтиб уни дуо қилди. Дарҳол ўрнидан туриб қайтишга ҳозирланди.
Ходим унинг ҳаракатидан ҳайрон.
– Нима бўлди, бобо? Дарров қўзғалдингиз?
– Истанбулга қайтишим керак.
– Шунча йўл юриб бу ерга келдингиз. Энди дарров қайтмоқчисиз? Мақсадингиз нима эди?
Иброҳим афанди Бағдодга келиш сабабини айтиб, кўрган тушини гапириб берди.
– У одам менга, "Ризқинг икки салқим узумда", деди. Мен ҳам келдим. Мана икки салқим узумни едим. Энди қайтаман.
Буни эшитган ходим:
– Сиз ғалати одам экансиз-ку. Бир тушни деб, Истанбулдан то Бағдодгача келдингизми?
Ходим қах-қах уриб кулди.
– Мен бир неча йилдан бери бир хил туш кўраман. Бир одам тушимда: "Истанбулнинг Тўпқопи деган жойида, дўппичи Иброҳим афанди деган одам бор. Унинг ўчоғининг тагида икки хум олтин кўмилган", дейди. Мен буни бир неча йилдан бери кўрсам ҳам, тушга кўра амал қилинмаслигини биламан. Икки хум олтин учун Истанбулга боришни ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Сиз эса, икки бош узумни уч мартагина кўриб, шунча йўл босиб келганингизга ҳайронман!
Иброҳим афанди ўз тушининг маъносини англаб бўлган эди. Ходим билан гапни чўзмасдан хайрлашди. Борган карвони билан орқага қайтди. Истанбулга етиб келиб, айтилган жойдан айнан айтилган олтинларни қазиб олди. Бир қисмини фақирларга тарқатди. Бағдоддаги ходимнинг ҳақини ҳам унутмади. Қолган қисмига Тўпқопида ҳозир ҳам "Таккачи Иброҳим афанди жомеъи" номида қад кўтариб турган масжидни қурдирди.
Аллоҳ учун ҳимматни кенг қилаверинг. Ўз киссасидагига эмас, Аллоҳнинг хазинасига ишонган, ҳақиқий бойдир! Зеро, Унинг ҳазинасининг чеки йўқдир!
"Насиб қилса, келар Шому Ироқдан,
Насиб этмаса, кетар қошу қовоқдан."
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ