Кимки саломат экан, бас, саломатлигига зарар етишидан сақлансин. Ким маломатни ёмон кўрадиган бўлса, интилиш-изланишда жидду жаҳд қилсин.
Изоҳ. Берилган неъматга шукр қилиш неъмат қўлда турган пайтда зарурроқдир. Лекин аксар ҳолда инсон неъмат қўлдан кетганидан сўнг унинг қадрига етади. Саломатлик ҳам бир неъмат. Хоҳ аъзои бадан, хоҳ қалб саломатлиги бўлсин, бу неъматнинг шукронаси – неъматни ҳар хил зарарлардан асраш билан адо бўлади. Нарсанинг қадри эътиборсизлик оқибатида уни йуқотиш билан эмас, уни асраб-авайлаш билан ўлчанади.
Хатога бепарво киши маломат эшитишга ўрганиб колади. Бу ҳам бир касаллик. Бу дардга чалинган кимсани тилимизда «лоқайд», «тутириқсиз», «тайинсиз» деган номлар билан аташади. Шариатда уни «фосиқ» дейишади. Маломатни ёқтирмаслик эса саломатликнинг белгиси. Бировнинг маломатига қолмайин десанг, ўз ишингнинг устаси бўл. Бундай инсон лоқайд бўлолмайди, чунки унинг боғланган нуқтаси – севган машғулоти бор, тутириқсиз бўлолмайди, чунки унинг тутган ўрни – эришган натижалари бор, тайинсиз бўлолмайди, чунки унинг белгиланган қарори – мустаҳкам қонун-қоидалари бор.
“Унвонул баён”дан.