❗️Эндиликда чиқиндидан қарздорларнинг электр учун тўлов қилиши чеклаб қўйилади
Ушбу қонун лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
👉 👉 Обуна бўлинг
@xabarlar_ob_havo_dollar
Ушбу қонун лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Бугун, 17 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Ялпи мажлис давомида қатор масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, Қонун лойиҳаси билан қонун ҳужжатларига чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган истеъмолчиларни қисқа хабар (СМС) орқали хабардор қилиб бориш, қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисида огоҳлантирилгандан кейин тўловлар амалга оширилмаган тақдирда истеъмолчилар чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар, уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Мажлисда ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
👉 👉 Обуна бўлинг
@xabarlar_ob_havo_dollar