#Ҳадис
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, гапни буриб гапиришда ѐлғондан қочиш майдони бордир», дедилар».
✍(Ибн Адий ва Байҳақий ривоят қилишган)
Шарҳ:
📌Гапни буриб гапириш деганда киши оғир ҳолга тушиб қолганда сиртидан бошқа, ичида бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқ-ойдин ѐлғон гапирмай қутулиб кетишидир.
📌 Бунга тарихда мисоллар жуда кўп. Ислом оламида Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси чиққанида халифа ҳаммани бу гапни айтишга мажбур қилишга ўтган. Навбат имом Шофеъийга келганда у киши, албатта, манавилар махлукдирлар, деб тўрт панжаларини кўрсатганлар. Тафтишчилар бундан, тўрт илоҳий китоб: Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонлар махлуқ, деб айтилганини англаганлар.
Имом Шофеъий бўлсалар, тўрт панжани ирода қилганлар.
Ўзининг золимлиги билан донг таратган Ҳажжож золим саҳобаларнинг бирларидан менинг ҳақимда нима дейсан, деб сўраган.
Шунда у киши, сен қоситсан, деганлар. Араб тилида «қосит» сўзининг икки қарама-қарши маъноси бор.
Бу сўз ҳам одил, ҳам жаврчи маъноларини билдиради. Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу Ҳажжожга, сен қоситсан, деганларида ўша ерда турганлар унга, сени мадҳ этди, дейишган. Аммо Ҳажжожнинг ўзи, йўқ, у мени жаврчи демоқда, деган.
✅Ушбу ҳадиси шарифдан киши қийин ҳолга тушиб қолганида гапни буриб гапириш ила қутулиб кетиши жоиз эканлиги келиб чиқади.