Яхшики хотиранг бор,
Унда сен бахтли -
Мендан аямайсан ширин сўзингни.
Ва ҳаддим сиғади ҳар куни тонгда
суратингга кулиб салом бергани...
Овозинг ахтариб қолган шу кунларимда
мойчечак ифори ёқади менга.
балки бу ифордан яралгандир
сенинг овозинг!?
Тошкент авайлайди ҳатто мени ҳам,
Бағритош деганлар бироз ёлғончи,
Ахир асраяпти бағрида сени...
Ҳар кеч тушларимда йиғласам,
мойчечак ифори таралар.
Барибир уйғонгим келади тонгда
Сен мавжуд Тошкентни кўргани..
©Feruza Xayrullayeva
Унда сен бахтли -
Мендан аямайсан ширин сўзингни.
Ва ҳаддим сиғади ҳар куни тонгда
суратингга кулиб салом бергани...
Овозинг ахтариб қолган шу кунларимда
мойчечак ифори ёқади менга.
балки бу ифордан яралгандир
сенинг овозинг!?
Тошкент авайлайди ҳатто мени ҳам,
Бағритош деганлар бироз ёлғончи,
Ахир асраяпти бағрида сени...
Ҳар кеч тушларимда йиғласам,
мойчечак ифори таралар.
Барибир уйғонгим келади тонгда
Сен мавжуд Тошкентни кўргани..
©Feruza Xayrullayeva