Охирги вақтлар китобларга нисбатан жуда талабчан бўлиб қолганимни сездим. Ҳар қандай бестселлер'ларни ҳам ўқиб кета олмаяпман, ҳатто уни омматан мақташганда ҳам. Бу нозик таъбми ёки инжиқлик?! Шунчаки мазза қилиш учун ўқиш... Асло! Жаҳон дурдона асарларини ўқиш завқ берарди. Бугун ўқиганларимда динимдан, илмдан нимадир топмасам кўнглим ғаш, ичда ғашлик ҳис қилмоқдаман. Лекин бунинг муҳокамасини қилиш ниятим ҳам йўқ. Зотан, баъзан сиз китобларни эмас, улар сизни танлашаркан. Менга саҳифалар кезиб ўзимни, руҳимни топадиганим арабий китоблар жозибалироқ эканлигини кучлироқ ҳис қилмоқдаман.