VOIZ.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Тошкент шаҳар «Дўмбиробод» жоме масжидининг расмий канали
Youtube👇
https://youtube.com/c/VoizUz
Facebook👇
https://www.facebook.com/voizuz/
Instagram👇
https://instagram.com/muhammadnazar__domla

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳозирда 8 ойлик ҳомиладорман. Бўлажак фарзандимиз учун ҳозирдан керакли кийим ва турли буюмлар олмоқчи эдик. Аммо сизларга мумкин эмас дейишяпти, бу нотўғри тушунча эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қараш, яъни "ҳали туғилмаган болага кийим-кечак олиб бўлмайди" деган тушунча хатодир. Чунки "ҳар бир ишлар ниятга кўрадир" деган мазмунда ҳадис бор. Қолаверса динимизда шумланиш йўқ. Шундай экан бемалол яхши ниятлар билан кийимчалар олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @voizuz


МУҚИМ КИШИ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: 1) Сафарга чиққан одам имомликка ўтиб қолса намозни қаср қилиб ўқийдими? 2) Агар қаср қилиб ўқиса, унга иқтидо қилган мусофир бўлмаганлар қолган 2 ракатини қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Албатта, қаср қилиб ўқийди.
2) Мусофирга иқтидо қилган муқим кишилар имом салом берганда, салом бермасдан туриб, қолган икки ракатни ўқиб охирига етказиб қўядилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @voizuz


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 9-МУҲАРРАМ 1445 ҳ.й
27-ИЮЛЬ 2023 м.й
Пайшанба куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:37
⏰ Қуёш - 05:13
⏰ Туш - 12:34
⏰ Аср - 17:35
⏰ Шом - 19:48
⏰ Хуфтон - 21:19


📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @voizuz


НАМОЗ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Эй Одам фарзанди, агар сенга намозинг қадрсиз бўлса, у ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз?! Ҳолбуки, сен қиёмат кунида биринчи бўлиб намозингдан сўраласан-ку!».

(Ибн Абу Дунё, "Таҳажжуд", 483)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун

👇👇👇
@voizuz


ҚУРЪОН ЎҚИЁТГАНДА РЎМОЛДА БЎЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёл киши Қуръонни мусҳафдан ўқиётганда ҳижобда бўлиши шартми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиётган аёлнинг олдида номаҳрам эркак бўлмаса, аёл киши ўзига қулай тарзда Қуръон ўқийверади. Ҳижобда бўлиши шарт эмас. Лекин Қуръон ўқиётганда чиройли кийимларда ва чиройли ҳолатда бўлиш учун бошига рўмол ташлаб олса, тиловат одобига мос келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @voizuz


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 6-МУҲАРРАМ 1445 ҳ.й
24-ИЮЛЬ 2023 м.й
Душанба куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:33
⏰ Қуёш - 05:10
⏰ Туш - 12:34
⏰ Аср - 17:37
⏰ Шом - 19:50
⏰ Хуфтон - 21:23


📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @voizuz


ҲОМИЛАДОР АЁЛ СОЧИНИ ҚИСҚАРТИРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Ҳомиладор аёл сочини кесиб бўлмайди. Соч кесса қорнидаги болани умрини кесган бўлади, дейишяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл сочини қисқартириши шаръий жаҳатдан жоиз. Одамлар ўзлари ирим сирим қилиб шу гапни топганлар. Аллоҳ таоло инсоннинг умрини белгилаб қўйган. Уни соч қирқиш билан камайтириб бўлмайди.

Аёл киши эрининг розилиги билан қисқартиса бўлади. Лекин шуни таъкидлаймизки, опа-сингилларимиз сочларини кесишга шошилмасинлар. Чунки динимизда соч аёллар зийнати экани айтилган. Шунингдек, узун ва гўзал парваришланган соч аёлга табиий ҳусн ва кўрк бағишлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @voizuz


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 5-МУҲАРРАМ 1445 ҳ.й
23-ИЮЛЬ 2023 м.й
Якшанба куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:32
⏰ Қуёш - 05:09
⏰ Туш - 12:34
⏰ Аср - 17:37
⏰ Шом - 19:51
⏰ Хуфтон - 21:24


📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @voizuz


АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @voizuz


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 4-МУҲАРРАМ 1445 ҳ.й
22-ИЮЛЬ 2023 м.й
Шанба куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:30
⏰ Қуёш - 05:08
⏰ Туш - 12:34
⏰ Аср - 17:38
⏰ Шом - 19:52
⏰ Хуфтон - 21:25


📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @voizuz


МАҲСУЛОТНИ СОТИШ УЧУН ОНЛАЙН САВДО
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Биз бир одамнинг маҳсулотларини сотиш учун онлайн савдо ташкил қилганмиз. Биз онлайн орқали заказлар қабул қиламиз ва етказиб берувчига мазкур харидорнинг манзили ва қанча маҳсулот олишлари хақида хабар бериб турамиз. Сўрамоқчи бўлган нарсам: биз ҳеч қандай ҳаражат қилмаймиз. Маҳсулотга пул тикмаймиз, фақат телефон ёки телеграм орқали маҳсулотни сотамиз. Шунинг ҳисобига фойда (ҳақ) оламиз шу жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз, бир инсон фойда (ҳақ) олиш учун албатта моддий харажат қилиши керак, деб ўйлайсиз. Лекин бу тўғри тушунча эмас. Инсон иш ҳаққи олиш учун албатта моддий маблағ сарфлаши шарт эмас. У жисмоний ёки ақлий меҳнат қилиб ҳам пул топиши мумкин. Сизнинг ишингиз ҳам шунга ўхшашдир. Сиз қилган хизматингиз учун ҳақ олишингиз шаръан ҳалолдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @voizuz


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 3-МУҲАРРАМ 1445 ҳ.й
21-ИЮЛЬ 2023 м.й
Жума куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:29
⏰ Қуёш - 05:07
⏰ Туш - 12:34
⏰ Аср - 17:38
⏰ Шом - 19:53
⏰ Хуфтон - 21:26


📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @voizuz


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 2-МУҲАРРАМ 1445 ҳ.й
20-ИЮЛЬ 2023 м.й
Пайшанба куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:28
⏰ Қуёш - 05:06
⏰ Туш - 12:34
⏰ Аср - 17:39
⏰ Шом - 19:54
⏰ Хуфтон - 21:29


📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @voizuz


Мисъар ибн Кидом раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ билан кетаётганимда бир киши ундан садақа сўраб қолди. Шунда Суфён сўровчига берадиган нарсаси йўқлигидан йиғлаб юборди. Сўровчи:
– Нега йиғлаяпсиз? - деган эди:
– Биров сендан яхшиликни умид қилиб келса-ю, сен унинг ҳожатини чиқаролмасанг, бундан каттароқ мусибат борми?!  - деб жавоб берди.

("Хароитий", «Макоримул ахлоқ», 141)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун

👇👇👇
@voizuz


МЎМИНДАН ОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ
#ҳадис

❓1095-CАВОЛ: Мўминдан ортиб қолган таом бошқа бир мўминга шифоми? Шу маънода саҳиҳ ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Айнан шу лафз билан саҳиҳ ҳадис келмаган. Бу ҳақида уламолар, жумладан Мулла Али Қорий раҳматуллоҳи алайҳ огоҳлантиришган. Лекин бу сўзнинг маъноси тўғри, бунга бошқа ҳадиси шарифларда ишоралар бор. Баъзи истиснолардан ташқари, одамдан қолган таом бўлсин, ичимлик бўлсин пок ҳисобланади.

وجاء في صحيح البخاري عن السيدة عائشة رَضِيَ اللّٰهُ عَنْهَا، أن النبي صَلَّى اللّٰهُ عَلَيْهِ وعلى آله وصحبه وَسَلَّمَ كان يقول للمريض: «بِسْمِ اللّٰهِ، تُرْبَةُ أَرْضِنَا، بِرِيقَةِ بَعْضِنَا، يُشْفَى سَقِيمُنَا، بِإِذْنِ رَبِّنَا».

Пайғамбаримиз алайҳиссалом касалга: "Бисмиллаҳ, турбату арзина, бириқати баъзина, юшфа сақимуна бизни роббина (Аллоҳнинг исми билан бошлайман, еримизнинг тупроғи биримизнинг тупуги билан (қўшилса), Аллоҳнинг изни ила беморларимиз тузалади), дер эдилар" (Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилганлар).

Бу ҳадиси шарифнинг тафсилоти шуки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўрсатгич бармоқларини озгина тупуклари билан ҳўллаб, тупроққа босадилар ва бармоққа илашган тупроқни жароҳат жойига босганлар. Кўпчилик уламоларнинг таъкидига кўра, барча мўминларнинг туфуги ва барча ерларнинг тупроғи шифо бўлиши ҳадиси шариф маъносидан тушунилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 1-МУҲАРРАМ 1445 ҳ.й
19-ИЮЛЬ 2023 м.й
Чоршанба куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:26
⏰ Қуёш - 05:05
⏰ Туш - 12:34
⏰ Аср - 17:39
⏰ Шом - 19:54
⏰ Хуфтон - 21:29


📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @voizuz


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қай бирингиз чалқанча ётса, оёқларини чалиштирмасин», деганлар».

Имом Термизий ривояти.

@dilmurodraxim


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 29-ЗУЛҲИЖЖА 1444 ҳ.й
18-ИЮЛЬ 2023 м.й
Сешанба куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 03:25
⏰ Қуёш - 05:05
⏰ Туш - 12:34
⏰ Аср - 17:39
⏰ Шом - 19:55
⏰ Хуфтон - 21:32


📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 @voizuz


НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Таҳоратли бўла туриб, сийдик теккан кийимга ёки сийдикка қўлимиз тегса ёки совун порошок билан қўлни ё бирор нимани ювилса таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратли одам нажосатни ушласа ёки бирор жойига нажосат тегса таҳорати бузилган ҳисобланмайди. Нажосат теккан жойни ўзини ювиб покланади. Таҳорат ташқаридан нажосат текканда эмас, балки ичкаридан нажосат чиқса бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @voizuz


Бола онасини тўйгунича эмади.

Онада кальций камаяди, тишлари оғрийди, фарзанди улғайгунча, ҳатто улғайганидан кейин ҳам хавотирда бўлади.

Фарзанд улғайгач, оёғини устма-уст қилиб қаҳвахона ва ресторанларда: «Аёлларнинг ақли ноқис, яримта ақл соҳибалари-да», деб гапириб ўтиради.

Эй ақли «комил»! Сен ҳеч ўзингдан ақлинг қандай комил бўлганини сўраб кўрганмисан?! Ахир, ақлинг ўша «яримта ақл» соҳибасидан озуқа олиб комил бўлмаганмиди?!

@voizuz

20 last posts shown.

630

subscribers
Channel statistics