Forward from: G‘oyalar va soyalar
Яқинда Ибн Холдуннинг “Муқаддима” асарининг бир қисмини “Тирилиш” нашриёти чоп этди. Бу китобнинг ўзбекчада бўлиши катта воқеа ва бу ишни бажарганларни фақат олқишлаш керак.
Таржимани ўқиб кўрганим йўқ, лекин айримлар ундан инсон эволюциясига доир қисми кесиб ташланибди деб айтишяпти.
Шахсий фикрим: ҳар қандай китобни қисқартириш билан таржима қилиш мумкин, аммо бунинг ҳам ўз шартлари бор:
🔹 китоб таржимасида қисқартириш борлиги ўқувчига алоҳида билдирилиши керак;
🔹 қисқартирилган жойларга қўйиб кетиш лозимдирки, ўқиётган одам қаерда қисқариш борлигини билсин;
🔹 қисқартиришда муайян мантиқий изчиллик сақланиши керак. Қисқартириш сабабли матн тушунарсиз ёки хато тушуниладиган бўлиб қолмаслиги керак.
Шу шартлар бажарилса, менимча, таржимани қисқартириб чоп этиш мумкин. Лекин мафкуравий ёки эътиқодий сабабларга кўра матнни қисқартириш, ўзгартириш ва буни ўқувчидан яшириш ноширлик ва муҳаррирлик этикасига тўғри келмайди.
@khurshidyuldosh