Диққат, эълон!
Тоза ичимлик суви истеъмолчилари эътиборига!
“Андижон сув таъминоти” АЖ Андижон шаҳар “Қоратут” МФЙдаги диаметри 1000 мм.дан иборат марказий сув қувурида носозлик юзага келганлигини маълум қилади. Муаммонинг ижобий ечимини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 6 январь куни соат 8:00 дан 20:00 га қадар таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.
Бу вақт мобайнида Андижон шаҳар “Ёйилма”, “Янги бўстон”, ”Соғлом авлод”, “Пистамозор”, “Қоратут” МФЙларида, Андижон тумани “Пистамозор”, “Қоратут”, “Дархон” МФЙларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган пайтда ҳудудларга махсус сув ташувчи техник воситалар орқали ичимлик суви етказиб берилади. Шундай бўлишига қарамай, истеъмолчилардан кунлик эҳтиёж учун зарур сув захирасини тўплаб олишларини илтимос қиламиз.
Юзага келган вазият учун олдиндан узр сўрамиз.
”Андижон сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати