⭕️⭕️⭕️
56 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситаларини сақлаган дорихонага чора кўрилди
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Бўстон МФЙ, Пахтачи кўчаси манзилида жойлашган "JAMSHID IMPERIUM" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.
Тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 56 турдаги дори воситасини реализация қилиш мақсадида сақлаган "JAMSHID IMPERIUM" МЧЖнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ҳамда "JAMSHID IMPERIUM" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 8-ноябрда берилган 047204-сонли лицензия бекор қилинди.