Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Зангиота туманида яшовчи фуқаро У.У.нинг (муқаддам судланган) хонадони кўздан кечирилганда, 770 дона оқ қизил рангли “ЗАРДЕКС” номли капсула ва 26 дона флаконда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube