https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5949
✔️ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ҲИСОБОТИ–2024: Акциядорлик жамияти расмий веб-сайти орқали қайд этилган ва муносабат билдирилган мурожаатлар
🗞 Қадрли uzbekistonmet.uz расмий веб-сайтимиз обуначилари, ҳурматли истеъмолчилар. Ахборот хизмати «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида ҳисоботларни эълон қилишни давом эттирамиз. Бу орқали биз мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсатига мувофиқ равишда Акциядорлик жамияти фаолиятига назар соламиз. Бир сўз билан айтганда, 2024 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликларни қайд этиш баробарида ўзига хос сарҳисоб таҳлилини юритамиз.
Даставвал «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар билан танишинг:
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;
✔️ Ахборот хизматида Жамият штат жадвалига мувофиқ бир нафар мутахассис (хизмат раҳбари) меҳнат фаолиятини олиб боради, унга техник таъминот бўйича ёрдамчилар, яъни веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш учун «Energo-IT» филиалининг икки нафар ходими бириктирилган;
✔️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Telegram Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Odnoklassniki, Youtube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда.
📎 Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.
✔️ Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.
Эътиборингизга 2024 йил давомида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн орқали қайд этилган ва Ахборот хизмати томонидан муносабат билдирилган маълумотномаларни тақдим этамиз:
Мурожаатчи: «Қибрай электр тармоқлари “бу линия бизга эмас, Миллийга тегишли”, деб жавоб қилди...»
Мурожаатчи: «Сариосиё тумани, «Чош» маҳалласини 100 дона симёғочлари билан таъминлаб беришингизни илтимос ва талаб қиламиз!»
Мурожаатчи: “Менга Навоий юқори кучланиш электр тармоқларига имтиҳон асосида ишга киришимга амалий ёрдам беришингизни сўрайман!”
Обращение: «Ужасно работает РЭС Учтепинского района. Не дозвонишься никогда...»
Мурожаатчи: «Электр тармоғига уланиш учун электр ҳисоблагич ўрнатиш харажатлари ким томондан қопланади?»
Мурожаатчи: «1154 қисқа рақамига 7:06 да мурожаат қолдирдим. Ҳозир 9:10 дақиқа ўтди, лекин ҳали ҳам «севет» йўқ...»
Мурожаатчи: ««Свет» ўчишининг олдини олиш учун, менимча, раҳбарини ишдан олиш керак ёки муаммони ҳал қилсин. Жонга тегди бунақа...»
Мурожаатчи: «Отамнинг электр тармоқларида 60 дона акциялари бор. Шу акциялар юзасидан маълумот олишни истайман...»
Мурожаатчи: «Ҳисоб рақамимда 140 437 сўм тўлов қолиши керак бўлишига қарамай 12 190 сўм тўлов қолган. Электр энергияси учун тўловларни ҳисоб рақамимга қайтаришингизни сўрайман!»
▶️ Батафсил
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати