Маҳалла "еттилиги" фаолияти самарали ташкил этилиши лозим
Жорий йилнинг 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Фазилов Равшан Абдулхайевич томонидан 75-Тошкент шаҳар сайлов округининг Олмазор туманида жойлашган “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрилиб, сайловчилар билан учрашув ўтказилди. Учрашув бошида йиғилганларга депутат томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси бўйича тушунтиришлар берилди. Ижтимоий дафтарларга киритиш ва улардан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган аниқ механизмнинг аҳолига тадбиқ этиш чоралари бўйича “еттилик” аъзоларининг ахборотлари тингланди, ходимларнинг фаолияти самарали ташкил этилиши лозимлиги депутат томонидан таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, маҳалла идорасига мурожаат билан келган фуқароларнинг мурожаати ҳам депутат томонидан эшитилди, профилактика нозири иштирокида фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.