Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
ЎзЛиДеП солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмасликни тарафдори
🔼 Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича “Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури”ни қабул қилиш, экологик тоза транспортлар учун зарур инфратузилмани ривожлантириш, электр транспорт воситаларини оммалаштириш бўйича қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида қонунни қабул қилиш ЎзЛиДеПнинг кейинги беш йилликдаги фаолиятида устувор вазифадир.
😎 Пойтахтимиздаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бўлиб ўтган партия сайловолди тарғиботи тадбирида партиянинг бошқа соҳалардаги устувор вазифаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
📊 Иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий сектор улушини ошириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш каби таклифлар ҳам партия сайловолди дастуридан ўрин олган. Шунингдек, ЎзЛиДеП давлат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига аралашувини қатъий тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўришга, тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришга ваъда бермоқда.
😎 Партия тадбиркорлар учун яна бир муҳим ташаббусни илгари суряпти. ЎзЛиДеП қонуний фаолият юритаётган ва солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмасликни тарафдоридир. Мазкур ташаббус мамлакатимиздаги ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

– ЎзЛиДеП кейинги беш йилликда тадбиркорлар сонини 3 миллион нафардан ошириш, камбағаллик кўламини эса икки карра кисқартиришни ўзининг устувор вазифаси деб белгилаган, – дейди тадбиркор Санжар Кумушов. – Бунинг учун партия аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқишни режалаштиряпти. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини иш билан таъминлаб келаётган тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёзлар бериш, мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш чораларини кўради.