Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда
♻️ O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 15 февралидан ҳудудий бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларига старт берилди.
✅ O'zLiDeP Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши таркибидаги ўз ичига 17 нафар аъзони қамраб олган “MILKY PLANET” МЧЖ” бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
✅ Унда ўтган даврда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, таҳлилий-танқидий ўрганилди.
Ҳисобот жараёнида келгусида бошланғич партия ташкилотида амалга ошириладиган ишлар режалаштирилиб олинди. Ҳисобот йиғилишида БПТ раиси Ғулом Садиковнинг таянч тузилманинг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Раиснинг ўтган даврдаги фаолияти бўйича берган ҳисоботини тинглаган БПТ аъзолари уни қониқарли деб топди.
✅ Бошланғич ташкилотнинг 2024 йилдаги фаолиятини қониқарли деб ҳисоблаган йиғилиш иштирокчилари унинг келгуси 2024 йилда олиб борадиган фаолиятига ҳам Ғулом Садиковнинг ўзи етакчилик қилишини мувофиқ деб топишди.
✅ Шундай қилиб, йиғилиш Қарорига кўра, Ғулом Садиков “MILKY PLANET” МЧЖ” раислиги лавозимида қоладиган бўлди.
✅ Йиғилишда сўзга чиққан партия фаоллари ташкилотнинг келгуси фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги 158-сон Фармони ҳамда уни 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қаталмлари орасида самарали тарғибот қилиш, партиянинг ижобий имиджини яхшилаш, дастурий мақсад ва вазифалари кенг тарғиб қилиш юзасидан ўзаро фикрлашиб олишди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг