Андижон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-мактабда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан ўқувчиларнинг билим ва маънавий савиясини оширишга қаратилган тадбир ўтказилди.
Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси, унинг ижоди ва тарихий шахс сифатида тутган ўрни ҳақида сўз юритилди. Ўқувчилар Бобур шеърларидан намуна келтириб, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган саҳна кўринишларини намойиш этишди. Шунингдек, тадбир доирасида китоб кўргазмаси, иншолар танлови ва бадиий чиқишлар ҳам ташкил этилди.
✅️Тадбир иштирокчилари Бобурнинг илмий ва адабий меросини ўрганиш, унинг ватанпарварлик ва маърифатпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилиш муҳим эканлигини таъкидлашди.
Андижон тумани ММТБ матбуот хизмати