2025 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2025 йил учун белгиланган асосий вазифаларни бажариш мақсадида “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-78 сонли Президент қарори қабул қилинди.
📃 Қарорга кўра, 2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
◾️хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш;
◾️соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
◾️52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.
⚡️ Президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ–104-сон қарорида назарда тутилган хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди.
⚡️ Бунда, имтиёз тадбиркорлик су6ъектларининг ҳар ойда иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланган 30 ёшгача бўлган ходимларига нисбатан қўлланилади.
🗓 2025 йилда қуйидаги миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади:
◾️хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм;
◾️хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм.
Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги 652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун 1 триллион сўм йўналтирилади:
◾️72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари;
◾️62 та замонавий қиёфадаги истироҳат боғлари;
◾️154 та туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчалар;
◾️364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектлари.
2025 йил 1 июлдан бошлаб 7 та вазирлик, идораларнинг 11 та давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилиши белгиланди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube