Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги дўстона муносабатлар янги босқичга кўтарилмоқда
🌎 Миссия доирасида делегация аъзолари Ўмоннинг диққатга сазовор жойларидан бири — Ал-Савадига ташриф буюрдилар. Бу ҳудуд ўзининг гўзал табиати, соф денгиз ҳавоси ва Ҳинд океани қирғоқларидаги бетакрор манзаралари билан машҳур. Ушбу сафар Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги маданий ва дўстона алоқалар рамзи сифатида ўтказилди.
🇺🇿 Ташрифнинг энг муҳим лаҳзаларидан бири Ҳинд океани узра Ўзбекистон давлат байроғининг кўтарилиши бўлди.
Бу рамзий ҳаракат икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланиши, ўзаро ҳамкорлик ва ҳурмат белгиси сифатида қабул қилинди.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
🇺🇿🇴🇲 25-28 февраль кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида тадбиркор аёллар делегациясининг Ўмон Султонлигига бизнес миссияси ташкил этилди. Ташриф давомида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги имкониятларни ўрганиш мақсадида қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди.