🇺🇿🇴🇲 25-28 февраль кунлари Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегациясининг Ўмонга бизнес миссияси ташкил этилди.
Ташриф доирасида Ўмон Савдо-саноат палатаси томонидан кечки базм ташкил этилиб, унда аёл тадбиркорларимиз томонидан Ўзбекистоннинг таниқли дизайнерлари яратган миллий либослар намойиш қилинди.
Жумладан, “ANOR” миллий либослар бренди дизайнери Дилноза Умирзоқова, шунингдек, Мадина Касимбаева, Раъно Хамраева, Ноила Усмонова, Юлдуз Муҳитдинова, Ҳилола Шер либослари меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди.
Ушбу дизайнерлар томонидан тикилган миллий либосларда аск эттирилган Ўзбекистоннинг бой ва хилма-хил маданий мероси томошабинларни ҳайратда қолдирди.
Шунингдек, меҳмонлар учун миллий мусиқа ижро этилди ва анъанавий “Келин салом” маросими намойиш қилинди.
Тадбир иштирокчилари ушбу намойиш ўзбек миллий либослари ва тўқимачилик маҳсулотларини тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон мода саноатининг ранг-баранглигини кўрсатишга хизмат қилганини алоҳида таъкидладилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube