🫥 Бугун 21 ноябрь куни CAEx Uzbekistan кўргазмалар марказида “Craft Fair Uzbekistan-2024” III халқаро ҳунармандчилик ва технологиялари ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 100 нафар маҳаллий, шу билан биргаликда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларида фаолият олиб бораётган 15 нафар хорижий ҳунармандлар ўзларининг қўл меҳнатлари асосида яратилган ижодий намуналари билан иштирок этмоқдалар.
🗓 Ярмарка 23 ноябрга қадар давом этади. Унда ҳамюртларимиз ва пойтахтимиз меҳмонлари иштирок этишлари мумкин.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
⏺Мазкур ярмарка Ўзбекистон Президентининг "Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори доирасида ўтказилмоқда.
Тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 100 нафар маҳаллий, шу билан биргаликда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларида фаолият олиб бораётган 15 нафар хорижий ҳунармандлар ўзларининг қўл меҳнатлари асосида яратилган ижодий намуналари билан иштирок этмоқдалар.
⏺Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад, кўргазма орқали ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдосига кўмаклашиш, юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга миллий ҳунармандчилигимиз йўналишлари ҳақида маълумот бериш ҳамда ёшларга ҳунарли бўлишни тарғиб қилишдан иборат.
🗓 Ярмарка 23 ноябрга қадар давом этади. Унда ҳамюртларимиз ва пойтахтимиз меҳмонлари иштирок этишлари мумкин.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube