⚡️200 ва 500 сўмлик купюралар бўйича
Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик купюралар тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотди.
Шунингдек, ушбу купюралар 1 июлдан кейин фақат Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари томонидан қабул қилиниши белгиланган эди.
Марказий банк мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, барча тижорат банкларига 2020 йил 1 сентябрига қадар ушбу купюраларни аҳоли ва ўз мижозларидан қабул қилиб олишга ҳамда бошқа муомаладаги купюра ёки тангаларга алмаштириб беришга кўрсатма берибти.
Ўз навбатида, тижорат банкларига улар томонидан қабул қилинган 200 ва 500 сўмлик купюралар тўлиқ Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларига жўнатиш вазифаси юкланибти.
Агар Сизда ҳали ҳам ушбу қийматдаги купюралар мавжуд бўлса, тижорат банклари филиаллари орқали уларни муомаладаги бошқа купюраларга алмаштириб олишингиз мумкин.
@uzbinfo24