ШЕЪР ҚОРАР ШОИР
Ватан тупроғидан сўз терар шоир,
Элнинг қароғидан сўз терар шоир,
Шеър билан тирикдир, мангудир миллат,
Эна ўчоғидан сўз терар шоир.
Ким Худони деса закога етгай,
Ким закога борса худога етгай,
Иккисини топса бақога етгай,
Мантиқ чироғидан сўз терар шоир.
Осмон камалакдан ерга сўз сочар,
Чағир тошлар чатнаб куртак кўз очар,
Заминнинг қаъридан аланга тошар,
Табиат боғидан сўз терар шоир.
Дунёни ўзгартган ғоя бу ислом,
Эзгу жасоратга доя бу ислом,
Дунё ичра улуғ дунё бу ислом,
Тарих сабоғидан сўз терар шоир.
Титроққа солгучи севги қудрати,
Йигитнинг меҳридан қизнинг журъати,
Бир ишққа топинса ишқнинг суннати,
Юрак булоғидан сўз терар шоир.
10.03.2025 йил
***
https://www.youtube.com/@uzbektosh_rejissyor
***
https://t.me/uzbektoshijodi
***
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
***
KANAL RIVOJI UCHUN HISSA QO'SHING.
👇
8600020266513261
🔝⬇️💰💸📩🇺🇿
Ватан тупроғидан сўз терар шоир,
Элнинг қароғидан сўз терар шоир,
Шеър билан тирикдир, мангудир миллат,
Эна ўчоғидан сўз терар шоир.
Ким Худони деса закога етгай,
Ким закога борса худога етгай,
Иккисини топса бақога етгай,
Мантиқ чироғидан сўз терар шоир.
Осмон камалакдан ерга сўз сочар,
Чағир тошлар чатнаб куртак кўз очар,
Заминнинг қаъридан аланга тошар,
Табиат боғидан сўз терар шоир.
Дунёни ўзгартган ғоя бу ислом,
Эзгу жасоратга доя бу ислом,
Дунё ичра улуғ дунё бу ислом,
Тарих сабоғидан сўз терар шоир.
Титроққа солгучи севги қудрати,
Йигитнинг меҳридан қизнинг журъати,
Бир ишққа топинса ишқнинг суннати,
Юрак булоғидан сўз терар шоир.
10.03.2025 йил
***
https://www.youtube.com/@uzbektosh_rejissyor
***
https://t.me/uzbektoshijodi
***
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
***
KANAL RIVOJI UCHUN HISSA QO'SHING.
👇
8600020266513261
🔝⬇️💰💸📩🇺🇿