Ҳақдан қўрққан инсон хосиятсиз ва хайрсизлар орасида ўзини ёмон ҳис қилади, улар билан гап-сўзи қовушмайди.
Уларнинг даврасини тезроқ тарк этгиси келади. Шу даражага борадики, хайрсизлар ичида яхшиларнинг кўнгли ёришмайди, тунд бўлиб қолади, мазаси қочади...
Шунинг учун, инсон суҳбатдош, шерик ва давра танлашга эътиборли бўлиши лозим.
Яхши инсон тез билинади. Унга дуч келганингизда кўнглингиз ёришади, хаёлингизда эзгу ўйлар айланади, ножўя сўз айтишга ҳаё қиласиз, овозингизни кўтариб гапиришдан тийиласиз, қўл қовуштириб оласиз...
©Бахтиёр Абдуғафур