Отам тайёрлаган салат билан онам тайрлаган паловни улар даврасида бирга истеъмол қилиш гашти.
Бу давра ҳеч қаерда йўқ мен сизга айтсам. Бу масаллиқлардан иборат палов ва салатлар мазаси ҳам ҳеч қаерда йўқ.
Ҳа, тасвир сифати пастроқ. Телефон камераси бироз хиралашибди. Артиб, қайта расмга оламан дегандим отам уришиб берди: "Ўғлим, ҳамма ўз ишини қилиши керак. Сен фотограф эмассан, сифатли расм олиш сенинг эмас, фотографларни иши, телефонни йиғиштирда, ошдан ол!" деди.
Ҳа, отам хақ, "ҳамма ўз ишини қилиши керак". Сўнгги кунлар бу мақол мағзини тобора чуқур англаб бораётгандекман.
Ота—оналар, уларнинг меҳри ҳамма вақт, ҳамма учун насиб этаверсин!
Ота—онам даврасидан сўнг мен яна куч—қудратга тўлиб, пойтахт томон отландим.
9.02.2025 й. Чуст.