Айни кунларда республикамиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми авж паллага кириб бормоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар, механизаторлар астойдил бел бойлаб меҳнат қилишмоқда. Шу боис, пахта хирмонлари юксалиб, кўзланган режалар уддаланиши муддати яқинлашмоқда.
Деҳқон-у пахтакорга ҳамиша қамарбаста бўлган “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖ жамоаси ҳам ўзининг содиқ анъанасига таяниб, жорий пахта мавсуми учун республикамизнинг бир қатор вилоятлари, хусусан, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари ҳамда кластерларига янги русумдаги “СЕ -220” пахта териш машиналарини пешма-пеш етказиб бермоқда. Жумладан, сентябрь ойининг 27 санасида Сирдарё вилоятига 10 та, Жиззах вилоятига 3 та пахта териш машинаси йўл олди.
– Сирдарё туманидаги “Бахт юксалиш” кластер бирлашмасининг раҳбариман, исми-шарифим Музаффар Имомназаров, – дея ўзини таништирди пахта териш машинасини харид қилганлардан бири. – Ростини айтганда, янги русумдаги тракторнинг нафақат ташқи кўриниши, балки унинг техник афзалликлари ҳам менга маъқул тушди. Энди яна ҳам ишимиз енгил, мушкулимиз осон кечадиган бўлди. Айниқса, терим машиналарини “Ўзагролизинг” АЖ томонидан лизинг асосида харид қилаётганимиз иқтисодий томондан сезиларли манфаатдорлик келтиради, албатта. Биласиз, эски русумдаги пахта териш машиналаридан фақат мавсумда нари борса 1,5-2 ойгина фойдаланилар, йилнинг қолган вақтида эса улар ангарга қантариб қўйиларди. Янги русумдаги “СЕ-220” пахта териш машинаси эса “TD 5.110” русумдаги тракторга осонгина агрегатланар экан. Бу дегани, машинадан фақат йиғим-терим пайтида эмас, йил бўйи фойдаланиш мумкин, – дея сўзини якунлади суҳбатдошимиз.
Таъкидлаш жоизки, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖ томонидан тайёрланаётган янги “СЕ - 220” русумидаги пахта териш машинасининг лойиҳаси дунёга машҳур CNH Industrial N.V. компаниясига тегишли. Лекин ушбу техникани Ўзбекистон шароитида тўлиқ ишлаб чиқариш мақсадида маҳаллийлаштириш ишларига аллақачон киришилиб, бу борада маълум бир натижаларга эришилмоқда. Насиб қилса, бир, икки йилнинг нари-берисида юртимизда теримчи-ю, ҳашарчиларга бўлган эҳтиёж қолмайди, ҳисоб.
Саидолим Ҳайдаров.
Каналга уланиш👇👇👇
http://t.me/uzatsx